Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ШАЪНГА ТАЖОВУЗ ҚИЛИШ

 

Шаънга тажовуз қилиш борасида умумий тарзда қуйидагиларни келтириш мумкин:


Ҳаёга зид бўлган ишлар

1. Кимки бир аёл билан зино ёки бир эркак билан баччавозлик қилишга уринса-ю, қандайдир кучли тўсқинликка учрасаки, у бўлмаганида жиноятни содир этиши тайин бўлса, унга уч йилгача қамоқ, дарра ва сургун жазоси берилади. Агар жабрланувчи ўзининг қўл остидаги ходимаси, ишчиси каби одами бўлса, жазонинг энг юқорисини олади. Агар нариги томон ҳам (яъни жабрланувчи) ҳеч қандай қаршиликсиз бу ишни қабул қилса, у ҳам шу жазони олади.


2. Кимки бир аёлга пул ёки уйланишни ваъда қилиб, у билан жимоъ қилмасдан эр-хотиндек яшаса, тўрт йилгача қамоқ жазосини олади. Шу ишни ҳеч қандай фириб ишлатмасдан ҳам ўз маҳрамига нисбатан қилган киши ўн йилгача қамоқ, дарра ва сургун жазоларини олади. Агар аёл қаршилик билдирмасдан бу ишга рози бўлса, у ҳам шу жазони олади.


Кимки эркак ёки аёлдан одобга зид ишни талаб қилса ёки ҳаёга тўғри келмайдиган ишга таклиф қилса ё беҳаё сўзларни айтса, олти ойдан икки йилгача қамоқ жазосини олади. Нариги тараф рози бўлиб шу ишни қилса, у ҳам шу жазони олади.


3. Кимки фирибгарлик, зўравонлик билан, пул ишлатиб ёки таҳдид қилиб бир эркак ёки аёлни йўлдан уришга уринса, уч йилгача қамоқ ва дарра жазосини олади. Қаршилик қилмай йўлдан озиб кетаверган эркак ёки аёл ҳам шу жазони олади.


4. Кимки бир ё бир неча аёл ёки эркакларни фисқу фужур қилишга ёхуд шу иш учун шароит яратиб беришга ундаса, икки йилгача қамоқ жазосини олади. Нариги тараф рози бўлиб шу ишни қилса, у ҳам шу жазони олади.


5. Кимки зино ёки баччавозлик учун бирор восита ёки услуб билан қулайлик яратиб берса, беш йилгача қамоқ ва дарра жазосини олади. Агар у эр ёки маҳрам бўлса, жазоси икки баробар - ўн йилгача бўлади.


6. Эркак киши бегона аёлга уйидан жой берса ёки аёл киши бегона эркакка уйидан жой берса, у дарҳол ҳайдаб юборилади, ўзи эса олти ойдан бир йилгача қамалади.


7. Икки одамни ҳаёга тўғри келмайдиган ҳолатда кўриб қолишса, аммо қўшилишгани исботланмаса, тўрт йилгача қамоқ жазосини оладилар.

 

200-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222